БМТ бош котиби Антониу Гутерриш КХДР томонидан 4 июль, сешанба куни «Хвансон-14» баллистик ракетаси учирилишини қоралади ва мамлакат раҳбариятидан фитна қўзғатувчи ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бош котиб КХДР томонидан қитъалараро эканлиги тахмин қилинаётган баллистик ракета учирилишини кескин қоралайди. Бу ҳаракат Хавфсизлик кенгаши резолюцияларининг яна бир намойишкорона бузилиши ҳисобланади ва вазиятга хавфли тус беради. КХДР бундай фитна қўзғовчи ҳаракатларни тўхтатиши ва ўзнинг халқаро мажбуриятларига тўлиқ риоя этиши лозим», — дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин БМТ Хавфсизлик кенгашини Шимолий Корея синовлари муносабати билан шошилинч чоралар кўришга чақирди.
Изоҳ (0)