Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон «Қрим-татар халқи мажлиси» етакчиси, Украина Олий Радаси депутати Мустафо Жемилевни қабул қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Учрашув Анқарадаги президент саройида, ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтди ва 45 дақиқа давом этди.
Маълумот учун, ўзини мазкур халқнинг ваколатли вакили сифатида тақдим этадиган «Қрим-татар халқи мажлиси» Россияда экстремистик ташкилот деб топилган ва 2006 йилда тақиқланганди.
Изоҳ (0)