30 июнь куни соат 13:00 да фуқаро Фурқат Ҳасанов Миробод тумани ҳудудида Венера Бердалиевага тегишли Cobalt русумли автомашинанинг орқа ва олд тараф давлат рақам белгиларини эгаллаб олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 1-қисми (автотранспорт воситаларининг давлат рақам белгиларини эгаллаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, Фурқат Ҳасановнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)