«Иванушки International» поп-гуруҳининг собиқ аъзоси Олег Яковлевнинг продюсери ҳамда рафиқаси бўлмиш Александра Куцевол Москва шифохоналаридан бирида жони узилган қўшиқчининг ўлимига нима сабаб бўлганини ва видолашиш маросими ҳақида маълум қилди, деб хабар беради «MK.ru».
«Ўлимнинг сабаби — юрак уришининг тўхташи», — дея маълум қилди Куцевол «ТАСС» агентлигига.
Шунингдек, у видолашув маросимининг санаси ҳозирча аниқ эмаслигини, аниқ бўлса хабар беришини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, «дафн эмас, кремация бўлади».
Эслатиб ўтамиз, «Иванушки International» гуруҳининг собиқ солисти 47 ёшли Олег Яковлев 29 июнь куни оламдан ўтганди.
Изоҳ (0)