АҚШ Давлат департаменти 6 мусулмон давлати фуқаролари ва қочоқларга визалар бериш тартибига тегишли янги талабларни жорий этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мазкур ҳужжатга кўра, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Сурия ва Яман фуқаролари ва барча қочоқлар виза олиш учун АҚШда яқин қариндошлари борлиги ёки мамлакат билан бизнес алоқаларга эгалигини исботлаши зарур.
Ушбу қоидалар сутка давомида кучга киради, аввал берилган визалар бекор қилинмайди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Олий суди президент Дональд Трампга мамлакатга 6 мамлакатдан муҳожирлар ва қочоқлар киришини қисман тақиқлашга рухсат берганди.
Изоҳ (0)