Покистон шимолидаги Галят минтақасида осма йўл қулаши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Geo TV хабар бермоқда.
Гувоҳларга кўра, юз берган ҳодисага кучли шамол сабаб бўлди. Қурбонлар орасида бир оиланинг 4 нафар аъзоси бор.
Фуникилёрни маҳаллий аҳолининг ўзи тегишли ташкилотлар билан келишмаган ҳолда ўрнатгани, ундан бир қишлоқдан иккинчисига бориш учун фойдаланилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)