Москва округ ҳарбий суди ҳакамлар коллегияси мамлакат ИИВ «Шимол» батальонининг собиқ зобити Заур Дадаевни ҳамда унинг тўрт нафар шеригини мухолиф сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилишида айбдор деб топди. Ҳакамларнинг қарорига биноан, беш судланувчининг ҳеч бири афвга муносиб эмас, деб хабар беради Meduza.
Ҳакамлар айблов Дадаев ва бошқа судланувчиларнинг жиноятни содир этганини исботлаган-исботламагани ҳақидаги саволга ижобий жавоб берди. Дадаевни айбдор деб 12 ҳакамдан ўн нафари эълон қилди. Фақат тўрт ҳакам уни афвга муносиб деб топди.
Бундан ташқари, судланувчилар ноқонуний қурол сақлашда ҳам айбдор деб топилди.
Ҳимоя ҳукмни апелляцияга беришга тайёрланмоқда.
Борис Немцов 2015 йил 27 февралда Москванинг марказида ўлдириб кетилган эди.
Изоҳ (0)