Сурия ҳукумати АҚШнинг Дамашқ томонидан янги кимёвий ҳужумга тайёргарлик билан боғлиқ огоҳлантиришига жиддий ёндошди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
«Янги кимёвий ҳужумнинг эҳтимолий оқибатлари ҳақидаги огоҳлантириш жиддий қабул қилинган кўринади. Улар буни амалга оширмади», — деди Мэттис.
Ўз навбатида, Сурия миллий ярашиш масалалари вазири Али Ҳайдар Дамашқ ҳеч қачон кимёвий қурол қўлламагани ва келгусида ҳам бундай қилмаслигини таъкидлаб, тайёргарлик ҳақидаги овозаларни рад этди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Суриядаги Шайрат авиабазасини куну тун кузатаётгани, Вашингтон у ердан кимёвий ҳужум амалга оширилиши мумкин деб ҳисоблаётгани билдирилганди.
Изоҳ (0)