Самолёт йўловчиси Бостон аэропорти ходимларини сумкасидан 9 килограммли қисқичбақани олиб, у билан тушган расмини ижтимоий тармоқларга жойлаштиргани учун танқид қилди, деб хабар берди «РИА Новости».
АҚШ транспорт хавфсизлиги маъмуриятининг (TSА) расмий вакили Майкл Маккарти ўзининг Twitter’даги саҳифасига қисқичбақанинг қисқичларидан ушлаб турган идора ходимининг суратини жойлаштирган.
«TSА офицерлари рўйхатдан ўтган юклар ичидаги барча буюмларини, жумладан, 20 фунт (9 килограммдан ортиқроқ) келадиган қисқичбақани ҳам текшириш бўйича кўникмага эга», — деб ёзган Маккати.
Бостондаги денгиз маҳсулотлари дўконининг эгаси Лиза Фейнман Facebook’да қисқичбақа унга тегишли эканлигини ва TSА ходимларининг ишидан жаҳли чиққани маълум қилган. «Қачондан бери ўзганинг юкини титкилаш ва суратга тушиш одатий ҳол тусига кирди? Шахсан мен учун бу ҳақорат, ахир мен уларни мижозларимнинг шахсий мулки бўлганли учун қайғуриб музлаткичга қадоқлаган эдим… Шуғулланадиган бошқа иш йўқми?», — деб ёзади Лиза ижтимоий тармоққа.
Аёлнинг жаҳлини чиқарган нарса TSА ходими юклар орасидан улкан денгиз жонзотини олиш учун бошқа 12 та қисқичбақани ҳам олиб турган. Унинг сўзларига кўра, ходим қисқичбақанинг қисқичларига зарар етказган бўлиши мумкин.
TSА қоидаларига кўра, «йўловчилар юк халтасида тирик қисқичбақаларни суви оқмайдиган шаффоф пластик идишларга қадоқлаб олиб ўтишлари мумкин».
Изоҳ (0)