Москвада Ҳайит намозини ўқиш учун 250 минг мусулмон тўпланди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, шаҳар жоме масжидида бир неча мингдан ўн минггача мусулмон тўпланди.
Россия муфтийлар кенгаши раҳбари Равил Ғайнутдин мусулмонларни табриклади.
Шайх тўпланганларга Россия президенти Владимир Путиннинг табригини ўқиб эшиттирди. Ўз табригида давлат раҳбари мусулмонларнинг Россия жамоат ҳаётидаги фаол иштирокини эътироф этди.
«Россия мусулмонлари аждодларнинг бой маънавий ва тарихий меросига ҳурмат билан муносабатда бўлиши, оталари ва боболарининг пандларига эҳтиром билан риоя этиши, улар билан ёш авлодни таништираётгани қувонарли», — дейилади табрик матнида.
Бундан ташқари, ҳукумат раҳбари Дмитрий Медведев, пойтахт мэри Сергей Собянин мусулмонларга ўз табрикларини йўллади.
Изоҳ (0)