Ироқнинг Мосул шаҳрида 24 июнь, шанба куни кучли портлаш юз берди. Портлаш оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган, деб ёзмоқда «ТАСС».
Ироқ ҳарбийларнинг маълумотларига кўра, худкуш-террорчи уруш давом этаётган шаҳардан чиқиб кетаётган оломон ичида ўзини портлатиб юборган. Мамлакат хавфсизлик хизматлари ҳужум ортида ИШИД террорстик ташкилоти турганини тахмин қилмоқда.
Катталиги жиҳатдан Ироқнинг иккинчи шаҳрини ИШИДдан халос қилиш кампанияси 2016 йил октябрь ойида бошланган. Ўтган вақт ичида қуруқлик кучлари Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари ва АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кўмагида Шарқий Мосулни озод қилди ва шаҳарнинг ғарбий қисмида катта ҳудудни эгаллади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)