Сурия ҳукумати Дамашқдаги Адра қамоқхонасидан 671 нафар маҳбусни озод қилди, деб ёзади «РИА Новости» «Ал-Маядин» телеканалига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, озодликка чиқарилганлар орасида 91 нафар аёл ҳам бор.
Сурия президенти Башар Асад Рамазон ҳайити муносабати билан халқ билан муроса дастури доирасида маҳбусларни озод қилиш ҳақида буйруқ имзолади.
Изоҳ (0)