Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 23 июндаги икки қарори билан уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосарлари тайинланди.
Президент матбуот хизмати ахборотига кўра, Назиржон Назиров ва Ғофир Жамолов уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланган.
UzNews’нинг қайд этишича, Ғофир Жамолов бунгача Иқтисодиёт вазирлиги Уй-жой коммунал хўжалик бўлими бошлиғи лавозимида, Назиржон Назиров эса «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» кузатув кенгаши раиси вазифасида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 18 апрелдаги фармони билан янги тузилма — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ташкил этилган эди.
Изоҳ (0)