Лазиз Қудратов Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, Президент Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги қарорни 24 июнь куни имзолаган.
UzNews’нинг қўшимча қилишича, Лазиз Қудратов бунгача «Ўзинфоинвест» агентлигига директорлик қилиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 31 мартдаги фармони билан ташкил этилган эди.
Изоҳ (0)