Наманганда профилактика инспекторлари учун дастлабки 26 та хизмат уйи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Янгиқўрғон, Чортоқ ва Уйчи туманларида фаолият кўрсатаётган профилактика инспекторлари барча шароитлар муҳайё этилган хизмат уйларининг калитларини қабул қилиб олди. Маросимларда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят ИИБ бошлиғи Азиз Тошпўлатов, туман раҳбарлари, маҳалла фаоллари, ички ишлар фахрийлари иштирок этиб, профилактика инспекторлари ва уларнинг оила аъзоларини янги хизмат турар жойлари билан самимий қутлади.
«Ишга 35 километр узоқдан қатнар эдим. Хизмат уйи билан таъминланишим аҳоли билан тизимли мулоқот қилишимда барча имкониятларни яратиб беради. Турмуш ўртоғим, икки нафар фарзандим ҳам бундан беҳад хурсанд», — дейди Янгиқўрғон туманидаги «Ровут» ва «Баркамол» маҳалла фуқаролар йиғинларига хизмат кўрсатувчи профилактика инспектори, лейтенант Алимардон Мирзавалиев.
Изоҳ (0)