ИШИД террорчилик ташкилотини ўрганувчи эскпертларнинг Reuters агентлигига маълум қилишича, агарда ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлими тасдиқлангудек бўлса, унинг ўрнини Ироқ президенти Саддам Ҳусайн давридаги ҳарбий офицерлардан бири эгаллайди, деб хабар берди «Газета.ru».
Уларнинг сўзларига кўра, ИШИД етакчисининг Саддам Ҳусайн даврида Ироқда ҳарбий офицер бўлган иккита асосий ўринбосари бор.
Экспертлар маълумотларига кўра, ал-Бағдодийнинг ўрнига Ияд ал-Обайди ва Айяд ал-Жумалилардан бири ўтириши мумкин.
Шу билан бирга, улардан ҳеч бирига «халифа» унвони, яъни мусулмонларнинг олий қўмондонлиги мерос бўлиб қолмайди. Уларнинг фикрича, террорчилик ташкилотининг янги етакчиси «амир» унвонини олади.
16 июнда Россия Мудофаа вазирлиги ал-Бағдодий йўқ қилинган бўлиши мумкинлигини маълум қилган. Бироқ идора бу маълумот турли каналлар орқали текширилаётганини таъкидлаб ўтган.
АҚШ Мудофаа вазирлиги ИШИД етакчиси йўқ қилинганини тасдиқламади. Ал-Бағдодийнинг йўқ қилингани борасида ўнлаб маротаба хабар берилган. Шунга қарамай уринишлардан ҳеч бири айни вақтга қадар тасдиқланмаган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)