Россия президенти Владимир Путин америкалик режиссёр Оливер Стоунга кўрсатган Суриядаги операция видеолавҳаси Бош штаб оператив бош бошқармаси томонидан тайёрлаган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«РБК» манбаларига кўра, Россия мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти раҳбари Игорь Конашенков Бош штаб оператив бош бошқармаси бошлиғи Сергей Рудскойдан Владимир Путин учун маълумот сўраган. У эса маълумотлар тўплашни ўзининг ўринбосарларидан бирига топширган.
Маълумотлар тўпланганидан сўнг Игорь Конашенковга берилади, у эса буни президент маъмуриятига етказади.
Бир муддат илгари Кремль вакили Дмитрий Песков мазкур видео президентга мудофаа вазири Сергей Шойгу томонидан тақдим этилганини айтиб ўтган эди.
Ўз навбатида, Оливер Стоун Россиянинг сохта видео ишлатишига ҳеч қандай сабаб йўқлигини билдирди.
Изоҳ (0)