Рамазон ҳайитига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш муносабати билан Москвадаги баъзи кўчалар ёпилди. Чеклов 23 ва 25 июнь, жума ва якшанба кунлари амалда бўлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Ерусти транспорти қатновининг чекланишидан ташқари, 25 июнь, якшанба куни соат 07:00 дан 08:30 гача метрополитеннинг «Минская» бекати йўловчилар кириши учун ёпилади.
Якшанба куни соат 04:00 дан 11:00 гача Москва собори, Тарихий масжид, «Шуҳадо» масжиди яқинида ҳаракат тўхтатилади.
Қайд этилишича, Хачатурян кўчасида ўнг томонда ҳаракат чекланиши сабабли кўчада жойлашган «Ёрдам» ва «Ином» масжидлари яқинида ҳаракат қийинлашади. Бу ерда жамоат транспортига йўловчи олиш ва ундан тушириш ҳам тўхтатилади.
Изоҳ (0)