Мичиган (АҚШ) округ суди судьяси ироқлик 100 дан ортиқ фуқаро депортациясини вақтинча тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Судья Марк Голдсмит Ироқ фуқаролари ўз мамлакатларида таъқиб ва қийноқларга дуч келиши мумкинлиги ҳақида маълум қилганидан сўнг тегишли қарорни қабул қилди.
Турли жиноятлар содир этгани учун ҳукм қилинган ироқликлар департацияси бу масала ким томонидан кўриб чиқилиши ҳақида қарор қабул қилингунга қадар тўхтатилди.
Олдинроқ АҚШ ҳукумати маҳаллий қонунчиликка биноан округ суди фақат апелляция суди томонидан кўриб чиқилиши мумкин бўлган иш бўйича ваколатларга эга эмаслигини билдирганди.
Изоҳ (0)