Дональд Трампнинг маслаҳатчилари АҚШ президентига Россия мавзусини камроқ тилга олишни маслаҳат берди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» маълум қилди.
Трамп Аёва штатидаги яқиндаги чиқишида Москва ҳақидаги гап-сўзлардан ўзини тийди, аммо эртасигаёқ Twitter’да «Айтганча, агар Россия 2016 йилги сайловларга аралашган бўлса, буларнинг бари Обама маъмурияти вақтида рўй берган. Нега улар буни тўхтатиб қолмади?» деган ёзув қолдирди.
NBC телеканалига кўра, маслаҳатчилар АҚШ президентини мавқейини мустаҳкамлаш ва сайловолди ваъдаларини бажаришда силжишга эришиш учун кам сонли муваффақиятларга диққатини жамлашга чақирган.
Изоҳ (0)