Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида террорчиларни қўлга олиш вақтида олти нафар хорижлик зиёратчи жароҳат олди. Бу ҳақда Саудия Арабистони ИИВ вакили журналистларга маълум қилди, деб хабар беди «Интерфакс».
Полиция маълумотларига кўра, худкуш террорчи Рамазон ойининг сўнгги жумасида кўплаб зиёратчилар йиғилган мусулмон оламининг муқаддас маскани Масжидул Ҳарамда портлашни амалга оширмоқчи бўлган.
ИИВ вакили «биз нишони Буюк масжид, зиёратчилар ва ибодат қилувчилар бўлган террорчининг режаларини бузишга муваффақ бўлдик», дея маълум қилди.
Полиция террорчини Макка шаҳридаги турар-жой бинолардан бирида йўқ қилган. «Бахтга қарши у хавфсизлик хизмати ходимларини кўргач, уларга қарата ўт очди, сўнг ўзини портлатиб юборди«, — деди вазирлик вакили.
Террорчи яширинган бинода содир бўлган портлаш оқибатида у асирга олган олти нафар зиёратчи жароҳат олган. Шунингдек, операция давомида беш нафар хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам жароҳатланган.
Мавузга доир: Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари Масжидул Ҳарамга уюштирилмоқчи бўлган терактнинг олдини олди
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)