Лондондаги Grenfell Tower кўп қаватли биносида рўй берган кучли ёнғин бузуқ совуткич туфайли келиб чиққан. Бу ҳақда, BBC’нинг полициядаги манбаларига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бу билан полиция ёнғинга қасддан ўт қўйиш сабаб бўлмаганини тасдиқлади — муқаддам бундай тахминлар ҳам илгари сурилган эди. Бундан ташқари, кўп қаватли бинонинг устки қопламаси хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.
Полиция вакилининг сўзларига қараганда, айни пайтда бино қурилишига жалб қилинган барча компаниялар текширилмоқда. Суриштирув якунларига кўра жиддий айбловлар илгари сурилиши мумкин.
14 июнь куни юз берган кучли ёнғин оқибатида, охирги маълумотларга кўра, 79 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)