Покистоннинг Кветта шаҳридаги полиция участкаси яқинида рўй берган портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, ўнлаб киши жароҳат олди. Улардан камида икки киши, жумладан, 10 ёшли қиз ўта оғир ҳолатда, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Портлаш Белужистон вилояти полицияси раҳбари офиси жойлашган қўриқланадиган ҳудудда содир бўлди.
Унинг маъмурий маркази бўлган Кветта расмийларига кўра, номаълум кимса автомобилда мазкур ҳудудга ўтишга ҳаракат қилган. Полиция ходимлари уни тўхтатишга ҳаракат қилганда машина портлаган.
Изоҳ (0)