Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан телефон орқали мулоқотда бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Reuters манбаларига кўра, Туркия ва Саудия вакиллари Қатар билан муносабатлардаги тарангликни пасайтириш учун кўпроқ ҳаракат қилишга келишиб олди.
Шунингдек, Туркия ва Саудия ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш истаги билдирилди.
Туркия президенти Муҳаммад бин Салмонни валиаҳд шаҳзодага айлангани билан табриклади.
Изоҳ (0)