Россия президенти Владимир Путин битирувчи синфлар раҳбарлари билан мактабларга меҳнат тарбиясини қайтариш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Путинга кўра, мактаблардаги бундай тарбия болалар меҳнатидан фойдаланишга айланмаслиги керак.
«Болалар ҳисобига маблағ тежаш масалалари ҳал этилмаслиги лозим. Полларни бунинг учун маош олаётганлар ювиши керак», — деди Владимир Путин.
Россия президенти болаларни ижодий меҳнатга жалб этиш зарурлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)