Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакат жануби-ғарбидаги Мимизан курорт-шаҳри пляжида салкам 1,5 тонна кокаинни аниқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мазкур иш юзасидан жами 11 киши қўлга олингани, улар орасида Греция фуқаролари борлиги билдирилмоқда.
Полиция маълумотларига кўра, жиноятчилар наркотикларни денгизда тутиб олишга уринган, бироқ барча уринишларига қарамай, тўлқинлар юкни қирғоққа чиқариб ташлади.
Изоҳ (0)