«Толибон» радикал гуруҳи жангарилари АҚШнинг Афғонистондаги «Баграм» авиабазасида саккиз нафар афғонистонлик қўриқчини отиб ташлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Tolo телеканалининг Баграм тумани раҳбари Абдулшакур Қуддусийга таяниб билдиришича, тунги соатларда қўриқчилар гуруҳининг автомобили аэродромга кетиш чоғида пистирмага тушган.
Шунингдек, икки қўриқчи воқеа жойида яраланган. Улар Кобулдаги госпиталга етказилган.
Изоҳ (0)