Қирғизистонда 80 фоиздан ортиқ қийноқ ҳолатларида калтаклашади, бошига пакет кийдириб бўғишади, газниқобда кислородни тўсиб қўйишади ва электрошок билан қийнашади. Бу ҳақда Қирғизистон Бош прокуратураси бўлим бошлиғи Бакит Кетиренов аризачилар даъволарига таяниб маълум қилди, деб ёзади KNews.
Унинг сўзларига кўра, қўлланилаётган қийноқ усулларидан қатъи назар, улар доимо руҳий босим, оила аъзоларини жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги таҳдидлар билан бирга олиб борилади. Кўп ҳолларда қурбонларни унинг ўзига ҳам, унинг яқинларига ҳам янада шафқатсиз қийноқларни қўллаш билан қўрқитишади.
«Қийноқларни қўллаётган ва таҳқирлашлар изларини бекитаётган шахсларнинг ҳийла-найрангларига қарамай, руҳий ва ҳиссий оқибатлар аксарият ҳолларда шахсларнинг қийноққача бўлган руҳий ҳолатидан қатъи назар, келиб чиқади. Бу қийноқларнинг инсон ҳаётидаги ҳодиса сифатидаги фавқулодда хусусияти билан боғлиқ, бу ҳақда Истанбул протоколида батафсил айтиб ўтилган», — деди Кетиренов.
Изоҳ (0)