Ҳиндистондаги ҳукмрон партия — «Бхаратия жаната парти» 19 июнь, душанба куни бўлғуси президентлик сайловлари учун ўз номзоди сифатида Рам Натх Ковиндни илгари сурди, деб ёзади «ТАСС». У Бихар штати губернатори бўлиб, далит, яъни энг қуйи касталар (тегилмайдиганлар) аъзоси ҳисобланади.
«Рам Натх Ковинд кўп йиллар давомида жабр-зулм қилинган далитлар манфаатларини ҳимоя қилиб келди», — деди партия раиси Амит Шоҳ.
Ҳиндистонда президент сайлови 17 июль куни бўлиб ўтади, ҳозирги давлат раҳбари Пранаб Мукержининг ваколати муддати 24 июлда тугайди.
Экспертлар фикрига кўра, далитни номзод сифатида илгари суриш орқали ҳукмрон партия энг қуйи касталар ва аҳолининг камбағал қатламлари томонидан кенг кўламда қўллаб-қувватланишга эришиши мумкин.
Изоҳ (0)