Вакиллар палатасининг республикачилардан иборат кўпчилик аъзолари аввалроқ Сенат тасдиқлаган, Россияга қарши санкциялар бўйича овоз беришни тўхтатиб қўйди, деб ёзади «Корреспондент.net».
AP маълумотларига кўра, санкция тарафдорлари умид қилган тезкор овоз бериш ўрнига, қонун лойиҳаси халқаро масалалар бўйича қўмитага мазмунини баҳолаш учун юборилган.
Агар вакиллар палатаси қонун лойиҳасини ўзгартириб, уни янги кўринишда қабул қилса, у матнни сенат билан мувофиқлаштириши керак бўлади.
Россияга қарши санкцияларнинг таниқли тарафдори бўлган конгрессмен Элиот Энгел республикачилар қонун лойиҳасининг тасдиқланишини кечиктиргани юзасидан хавотир билдирди.
«Бу жараённи тўхтатиб қўяди ва Оқ уйга Кремлни жавобгарликка тортиш бўйича асосий хатти-ҳаракатларни ювиб юбориш учун вақт беради», — деб у қонун лойиҳаси бўйича зудлик билан овоз берилишини талаб қилди.
Изоҳ (0)