КХДР томонидан озод этилган америкалик талаба Oттo Уормбир вафот этди, деб ёзади «РИА Новости» унинг оиласи тарқатган баёнотга таяниб.
«Афсуски, бизнинг ўғлимизга шимолий кореяликлар томонидан берилган қийноқлар ҳолат бошқача якун топишига йўл қўймади», — дейилади баёнотда.
Унда таъкидланишича, Oттo Цинцинаттига қайтиб келганида, гапира олмаган, кўра олмаган, оғзаки буйруқларга реакция кўрсатмаган.
БМТ маълумотларига кўра, Oттo Уормбир ўтган йилнинг мартидан буён кома ҳолатида бўлган. У қамоқхонада берилган уйқу доридан сўнг комага тушиб қолган. Америкалик шифокорлар тиббий кўриклардан сўнг маълум қилишича, йигит оғир бош суяк-мия шикастланишини бошидан ўтказган.
Америкалик талаба КХДРга қарши қўпорувчилик фаолиятида айбланиб, озодликдан маҳрум этилган эди.
Изоҳ (0)