АҚШ маъмурияти бир йилдан ортиқ вақт давомида КХДР қамоғида ўтириб, кома ҳолатида озод қилинган, аммо бироздан сўнг вафот этган америкалик талаба Отто Уормбирнинг ўлимида Шимолий Корея расмийларини айблади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп Уормбир оиласига ҳамдардлик изҳор қилиб, Шимолий Корея режимининг шафқатсизлигига урғу берди. АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ҳам ҳамдардликларга қўшилиб, КХДР расмийларини талабанинг ўлимида айблади.
«Ҳисобсиз эркаклар ва аёллар Шимолий Корея жиноятчиларининг қўлади жон берди», — деди АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли шу муносабат билан берган баёнотида.
Изоҳ (0)