Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан кенг жамоатчиликнинг 9-синфдан кейинги таълим борасида фикри ўрганилмоқда, дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.
18 июнь куни Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровнома ўтказилган эди.
Вазирликдан маълум қилишларича, 20 июнь куни Ўзбекистон бўйлаб барча умумтаълим мактабларида битирувчилар ва уларнинг ота-оналарининг бу масалада фикри ўрганилади.
«Ўрганиш натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)