2017 йил 19 июнда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Португалия Республикаси президенти Марсело Ребело де Соузага мамлакатнинг марказий қисмларини қамраб олган ўрмон ёнғинлари натижасида инсонлар ҳалок бўлиши ва вайронагарчиликлар муносабати билан мактуб йўллади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
«Сизга таъзия изҳор этамиз ва бутун Португалия халқига, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатланганларга самимий ҳамдардлигимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз» – дейилади Ўзбекистон Президенти мактубида.
Изоҳ (0)