2017 йилнинг 17 июнь куни Тошкент шаҳри ҳудудида 5 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Уларда 6 киши тан жароҳати олди, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2451 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, улардан 625 тасини қўпол турдаги, 12 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан жами 1093 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган бўлиб, улардан 575 тасини светафорнинг та’қиқловчи чироғига бўйсунмаслик, 518 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этди.
Изоҳ (0)