Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи асосида кам таъминланган, ногирон ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган фуқароларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида барча ҳудудларда аҳолининг мазкур қатламига беғараз асосда тикув машиналари ва матолар топширилмоқда. Бу ҳақда Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳи саҳифасида маълум қилинди.
Жумладан, Тошкент вилоятида аҳолисининг кам таъминланган ҳамда меҳнат лаёқати чегараланган қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида 150 га яқин кишига тикув машиналари, ногиронлар аравачалари, эшитиш аппаратлари, ҳассалар топширилди.
Шунингдек, даволаниш учун бепул йўлланмалар ҳамда 150 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.
Изоҳ (0)