Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мухолиф Халқ-республикачи партияси етакчисига норозилик намойиши уюштиргани туфайли таҳдид қилди. Бу ҳақда, CNN Turk телеканалига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Партия депутати Энис Берберўғлига нисбатан судда айблов ҳукми эълон қилинганидан сўнг бунга қарши норозилик марши уюштирилган эди.
«Эртага адлия органлари сенга ҳам қўнғироқ қилса ҳайрон қолма», — деди Эрдўғон, партия раиси Камол Қиличдорўғлига мурожаат қиларкан.
Изоҳ (0)