Афғонистоннинг Пактия вилояти маъмурий маркази Гардиз шаҳрида қуролланган жангарилар ҳужуми давомида камида беш нафар полициячи ҳалок бўлди, тўрт нафари яраланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Вилоят полиция бошқармаси матбуот хизматига кўра, тўқнашувлар давом этмоқда. Ҳодиса жойига армия ва хавфсизлик бошқармаси махсус бўлинмалари етиб келди.
Маҳаллий ОАВ жангарилар аввалига назорат-ўтказиш пункти яқинида портловчи модда тўлдирилган машинани портлатгани, сўнг полиция ҳудудига кириб, ҳуқуқ-тартибот вакиллари билан жангга киришганини маълум қилди.
Улардан икки нафари ўлдирилгани, қолганлари қуролли қаршилик кўрсатишда давом этаётгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)