Португалиянинг Лейрия округида ўрмон ёнғинлари оқибатида 24 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Антониу Кошту маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Биз даҳшатли фожиага дуч келдик. Ҳозирда 24 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди, бироқ қурбонлар сони ортиши мумкин», — деди бош вазир.
Ҳалок бўлганларнинг уч нафари тутундан заҳарлангани, 16 киши Фигейро-душ-Виньюш — Каштанейра- ди-Пера трассасида, автомобилида ёниб кетган ҳолда топилгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)