Малайзия ҳарбий-ҳаво кучлари 15 июнь куни қулаган ҳарбий самолёт қолдиқларини топди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айни пайтда ҳудуд ўраб олинган. Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари парчаларни йиғиш ва текшириш билан шуғулланмоқда.
Илгарироқ самолёт учувчиларининг таналари топилган эди.
15 июнь куни Малайзия ҳарбий самолёти радарлардан йўқолди. Бир муддатдан сўнг у ҳалокатга учрагани маълум бўлди. Ҳалокат оқибатида иккала учувчи ҳам қурбон бўлди.
Изоҳ (0)