Россия ташқи ишлар вазирлиги Владивостокда Россия яхтасини Япон денгизида Шимолий Корея кемаси эгаллаб олган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни текширмоқда, деб ёзади «Газета.ru».
«Ҳозирча бу ахборотни рад эта олмаймиз, тасдиқлай олмаймиз ҳам. Бу маълумотларни текширяпмиз, Россиянинг КХДРдаги консулхонасига сўровларни юбордик», — деди Россия ТИВнинг Владивостокдаги ваколатхонаси биринчи котиби Владимир Коновалов.
Приморье денгиз қутқарув-координация марказида маълум қилишларича, яқинда Япон денгизининг шимоли-ғарбий қисмида Katalexa яхтаси Шимолий Корея кемаси томонидан қўлга олинган.
Изоҳ (0)