Хитой шарқидаги Сзянсу вилоятида болалар боғчаси олдида портлаш юз берди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
#BREAKING: #Explosion rocks kindergarten in East China's Jiangsu Province, casualty yet unknown pic.twitter.com/KBlXBDujDq
— People's Daily, China (@PDChina) June 15, 2017
«Синьхуа» ахборотига кўра, ҳодиса оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлган, 66 киши турли даражада тан жароҳати олган.
Портлаш юз берган вақтда болалар боғчани тарк этаётган, ота-оналар уларни кутиб олаётган бўлган.
Маҳаллий маъмурият вакилларининг маълум қилишича, икки киши ҳодиса жойида, яна етти киши эса тиббий ёрдам кўрсатилаётган вақтда ҳалок бўлган.
Жароҳатланганларнинг бари касалхоналарга ётқизилган, улардан тўққиз нафарининг аҳволи оғир деб айтилмоқда.
Изоҳ (0)