АҚШнинг The Ulmer Family Pharmacy дорихонаси иш ҳафтаси бошида уларга ташриф буюрган биринчи мижози суратини Facebook’даги саҳифасига жойлади. У қуёшда тобланаётган тимсоҳ эди, деб ёзади «Вести.ru».
Интернет фойдаланувчилари унинг қуёшдан қорайишга қарши крем учун келганлигини тахмин қилди.Чоп этилган суратга кўра, «мижоз» ўзини осойишта тутган. Дорихона эгаси ҳам у ҳеч қандай хавф туғдирмаганлигини тасдиқлаган.
«Хавотир олманг, бу янги қўшнимиз. У яқинда яқин-атрофдаги сув ҳавзасига кўчиб келди ва шу атрофдаги дорихонага кириб ўтмоқчи бўлди», — деб ёзди The Ulmer Family Pharmacy вакили.
Изоҳ (0)