Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штати фуқароси Энтони Хартли немис овчаркаси ҳамда улкан кенгуру жангини видеога олди, деб хабар берди Yahoo 7 News.
Эркакнинг сўзларига кўра, у автомобилда кетаётганида уларнинг урушаётганини кўриб қолган. У машинани тўхтатиб, воқеани 20 дақиқага яқин, полиция келиб ит ва кенгуруни ажратгунига қадар кузатган.
Видеода аккилаётган, бироқ тишлашга ҳаракат қилмаётган итга вақти-вақти билан ташланаётган кенгуруни кўриш мумкин. Овчарка бизор ортга чекиниб, сўнг яна ҳужумга ўтмоқда.
«360» телеканалининг таъкидлашича, воқеа Жиндабайн шаҳри яқинида содир бўлган.
Изоҳ (0)