Ижтимоий тармоқларда йирик кондор — ўлимтикхўр йиртқич қуш полапонлик пайти уни қутқарган америкалик эркакка миннатдорлик билдириш учун қайтгани акс этган лавҳалар пайдо бўлди. Бу ҳақда Mirror ҳикоя қилди, дея хабар беради «Вести.ru»
Эркакнинг айтишича, бир пайтлар кондор полапони уясидан тушиб кетиб, ўлишига сал қолганди. У қушни парваришлаб, ҳаётга қайтаради.
Лавҳаларда америкалик ўзи Локо («Телба») деб ном берган йирик қуш билан қучоқлашаётганини кўриш мумкин.
Эркак ва ёввойи кондор «танишуви»дан бери бир неча йил ўтди, бироқ Локо ҳамон қутқарувчини ёддан чиқармайди.
Изоҳ (0)