Хитойнинг Синьбэй шаҳри (Тайвань ороли) маҳаллий полицияси лабрадор зотига мансуб кучукчани ўз бўлимига қабул қилди, деб хабар берди Daily Mail.
Фусин — «бахтли юлдуз» лақабли лабрадорнинг суратлари Facebook ижтимоий тармоғида машҳурликка эришди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қабул қилиб олинган кучуклар келажакда хизмат итларига айланиши мумкин. Ҳайвонлар иштирокидаги ролик 30 минг мартадан ортиқ томоша қилинди.
Daily Mail’нинг маълумотларига кўра, лабрадор гиёҳванд моддалар, тақиқланган буюмлар ва қон изларини қидириши учун тайёрланади.
Изоҳ (0)