Ўтган дам олиш кунлари Россиянинг Самара шаҳрида катта кўламли «ВолгаФест» байрами бўлиб ўтди, деб ёзади «Вести.ru». Бу ерга турли мамлакатлардан юзлаб иштирокчилар ташриф буюрди.
Нашр фестивалда Ернинг илк космонавти портрети акс этган плакатга бутун сайёра танийдиган исм хато тарзда Юрий эмас, балки Алексей Гагарин деб ёзиб қўйилганига эътибор қаратди.
Фестиваль ташкилотчилари хатони тан олди ва уни «иш жуда кўп бўлгани туфайли ҳарф теришда йўл қўйилган ачинарли хатолик» деб атади.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг баъзилари киноя тариқасида, «Гагариннинг суратини ҳам адаштириб юборишмаганига шукр қилиш керак»лигини қайд этди.
Изоҳ (0)