AirHelp компанияси дунёнинг энг яхши ва энг ёмон аэропортлари рейтингини тузди. Бу ҳақда Business Insider нашрига таяниб, Daily Afisha хабар бермоқда.
Рейтинг натижалари йўловчилар ўртасида ўтказилган сўровномага асосланди. Аэропортлар учта параметр: хавфсизлик, хизмат кўрсатиш ва терминаллар қулайлиги бўйича баҳоланди.
Антирейтингга Кувайт Халқаро аэропорти етакчилик қилди. Иккинчи ўриндан Гатвик, учинчи ўриндан эса Манчестер жой олди. Британиянинг тўртта аэропорти энг ёмон аэропортлар ўнлигидан жой олди.
Сўровнома иштирокчилари Сингапурнинг Чанги аэропортини энг яхши аэропорт деб топди. Россиянинг Шереметьево аэропорти 23-ўринни эгаллади.
AirHelp рейс ушланиб қолганлиги ёки бекор қилингани учун йўловчиларга бадал тўлашни таклиф қилувчи сервисдир.
Изоҳ (0)