Бангладеш жануби-шарқида кўчкиларга сабаб бўлган кучли ёғингарчилик оқибатида 111 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Олдинроқ 77 киши қурбон бўлгани билдирилганди.
Табиий офат юз берган ҳудудларда қутқарув операцияси ўтказилмоқда. Маҳаллий аҳоли уйларидан кўчирилмоқда.
Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигидан хавотир билдирди.
Изоҳ (0)