АҚШ сенаторлари Россияга нисбатан санкциялар янада кучайтирилишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини келишиб олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қонун лойиҳаси АҚШ президентининг Россияга нисбатан чекловларни бўшаштиришга қаратилган ҳар қандай ташаббуси Конгресс томонидан маъқулланиши лозимлиги ҳақидаги тартибни ўз ичига олади. Бу Оқ уйнинг санкциялар масаласида мустақил қарор қабул қилиш имкониятини чеклайди.
Сенаторлар Россияга қарши янги чораларни (улар тоғ-кон, металлургия, темир йўл транспорти ва кемасозликка тааллуқли) Эронга нисбатан санкциялар ҳақидаги қонун лойиҳасига киритиш ҳақида келишиб олди.
Мазкур қонун лойиҳаси жорий ҳафтада овозга қўйилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)